...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия чегараларида 4 йил давомида қанча маҳсулот йўқ қилингани эълон қилинди


09:50, 07.08.2018 Олам
 3 515

Рус чегераларида минглаб тонна хорижий маҳсулотлар йўқ қилинган.

Россия 2014 йилда хориж маҳсулотларига эмбарго қўйгач, Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари назорати федераль хизмати мамлакат чегараларида 26 минг тоннадан ортиқ маҳсулотни йўқ қилган.
 
Хизмат маълумотларига кўра, 2015 йил 6 августдан бери 24,9 минг тонна ўсимликлардан олинадиган маҳсулот йўқ қилинган. Бу борада энг кўп польяк олмалари ва вақтинча Россияга киритилиши тақиқланган турк помидорлари тўхтатиб қолинган. Яна 862,3 тонна маҳсулот жониворлардан олинадиган маҳсулотларга тўғри келади. Бунда асосан сут маҳсулотлари тўхтатилган.
 
Охирги йилда Россия қишлоқ хўжалик маҳсулотлари назорати хизмати 350 тоннадан ортиқ жониворлардан олинадиган ва 7,5 минг тонна ўсимликлардан олинадиган контрабанда маҳсулотларни аниқлаб, йўқ қилган.
 
Эслатиб ўтамиз, маҳсулот эмбаргоси 2014 йилда Россия Федерацияси президенти Владимир Путин қарори билан Ғарб давлатлари санкциясига жавоб тариқасида киритилган. Унга кўра, Европа Иттифоқи, АҚШ, Австралия, Канада ва бошва мамлакатларнинг кўплаб озиқ-овқат маҳсулотларини мамлакатга киритиш тақиқланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:эмбарго Россия санкция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!