Дмитрий Медведев сўнгги бор 14 август куни кўриниш берган.
“Ҳукумат раҳбари таътилда эмаслиги аниқ – унинг иш жадвалида муҳим тадбирлар жуда кўп, бироқ уларнинг бари номаълум сабабларга кўра бекор қилинмоқда”, — деб ёзилганди Telegram каналларидан бирида.
Сўнгги бор жамоатчилик олдида 14 август куни кўриниш берган Медведевнинг аҳволи ҳақида расмий ахборот берилган.
Медведев спорт билан шуғулланиш вақтида орттирилган жароҳат сабаб жамоат тадбирларида қатнашмаяпти”, дейилган хабарда.
Жароҳат қандай ва қанчалик оғир экани айтилмаган, лекин бош вазир яна бир муддат тадбирларда қатнаша олмаслиги билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, 20 август куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов “Қорасув-Бўка-Бекобод” автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисасига учраганди.