...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия Бош консуллиги АҚШ назоратига ўтди


12:42, 04.09.2017 Олам
 2 806

Россияга тегишли консуллик биноси АҚШ хавфсизлик хизматлари томонидан эгалланди.

Россия Федерациясининг Сан-Франциско шаҳрида жойлашган Бош консуллик идорасининг дипломатик хизмат бўлими АҚШ хавфсизлик хизмати назоратига ўтди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
 
Сан-Франциско полицияси томонидан ўраб олинган Бош консуллик идораси ҳудудида хизмат бўлимидан ташқари дипломатик хизмат ходимларининг турар-жойлари ҳам мавжуд бўлиб, улар жорий йилнинг 1 октябрь кунига қадар ушбу турар-жойлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгалар.
 
Россия Бош консули Сергей Петровнинг фикрига кўра, россиялик дипломатлар 1 октябрга қадар консуллик идораси биносини бўшатишлари лозим, ушбу талаб АҚШ ҳукумати томонидан қўйилгани айтилган.
 
Дипломатик хизмат ходимининг таъкидлашича, АҚШнинг ҳаракатлари 1961 ва 1963 йилларда имзоланган дипломатик алоқалар тўғрисидаги конвенциялар билан ўрнатилган тартибларни бузади.
 
Россия томонининг айтишича, Сан-Францискодаги ваколатхонадаги ходимлар  Сиэтлдаги Бош консулликда ўз фаолиятини давом эттиради.
 
Аввалроқ, АҚШ Ҳаво сифатини назорат қилувчи агентлик вакиллари Россия Федерациясининг Сан-Франциско шаҳридаги консуллик идорасига ваколатхона мўриларидан кўтарилган тутун сабабли ташриф буюргани ва Россия Федерацияси АҚШ томонининг Сан-Францискодаги экологик текширишлар юзасидан келтириб чиқарган важлари натижасида совуқлашаётган муносабатлар тўғрисида норозилик нотасини юборгани ҳақида хабар берган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:АҚШ Россия Дипломатик инқироз Консуллик идораси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!