Жиноят Россиядаги “Промсвязьбанк”да содир бўлган.
Россия “Промсвязьбанк” ички қисмига ўрнатилган кузатув камерларида акс этган видео тасма тобора машҳур бўлиб бормоқда. Унда банкдаги икки кишининг ўғрилик чоғида тезлик билан амалга оширган ҳаракатлари акс этган. Бу ҳақда Day.Az нашри маълумот бермоқда.
Уларнинг бири аэрозоль баллонлари ёрдамида иккита кузатув камераларини ишдан чиқаргани, иккинчиси эса пуллар жойлаштирилган депозитарий эшикларини очиш билан банд. Қўшимча кириш эшигидан яна икки киши кириб, қўлга киритилган пулларни қора сумкаларга жойлаштиришга ёрдамлашишган.
Маълумотларга қараганда, ўғирланган пул миқдори миллиард рублдан ҳам кўпроқни ташкил этади. Ҳозирда ушбу иш бўйича тергов ишлари бошланган. Ўғриларнинг шахсини аниқлаш борасида қатор чоралар кўриляпти.