...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия армияси жанговар тайёргарлик ҳолатида


15:24, 07.02.2017 Олам
 4 980

Россия Қуролли кучлари Бош қўмондоннинг топшириғига кўра жанговар тайёргарлик ишларини бошлаб юборди.

Бош қўмондоннинг қарорига кўра Россия армияси Ҳаво-космик кучларида (ҲКК) текшириш ишлари бошланди, деб маълум қилади армия генерали Россия Федерацияси Мудофаа вазири Сергей Шойгу. У берган маълумотларга кўра, ҳарбий бошқарма органлари, қўшилмалар ва ҳарбий қисмларда юқори даражадаги жанговар тайёргарлик ҳолати тадбирларини амалга оширишга киришилди.
 
“Текшириш давомида жанговар навбатчилик, ҳаво мудофааси тизимлари ҳолатига алоҳида эътибор қаратилиб, авиация гуруҳларининг ҳаво ҳужумларини қайтаришга тайёргарлик ҳолати текширилади. Текширилувчи барча ҳарбий қисмлар, бўлинмаларда тактик ўқув ва назорат машғулотлари ўтказилади”, дейди Шойгу.
 
Шунингдек, у қурол ва ўқ-дорилар текшируви бўйича давлат мулкига зиён етказилишини олдини олиш ҳамда атроф-муҳитга зарар етказмаслик мақсадида хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича буйруқ берди.
 
Бош қўмондон томонидан қўйилган талабларни бажариш учун ҲКК бош штабида назорат гуруҳлари тузилиши режалаштирилди.
 
Бундан ташқари, Шойгу ўз муовинлари ва ҳарбий бошқарма марказий органлари раҳбарларига қўл остидагиларнинг ишини ташкиллаштириб, тўсатдан олиб бориладиган текшириш ишлари доирасида топшириқларнинг бажарилиши ҳолатини назорат қилишни буюрди.    
Муҳайё Саидова

Теглар:Сергей Шойгу Ҳаво кучлари Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!