
Россия Адлия вазирлиги АҚШ давлат бюджетидан молиялаштириладиган тўққизта Оммавий ахборот воситасини хорижий агентлар рўйхатига киритди.
Бунга жавобан, Россия Адлия вазирлиги АҚШ Давлат департаменти бюджетидан молиялаштириладиган тўққизта Оммавий ахборот воситасини хорижий агентлар рўйхатига киритди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.
Россиянинг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуни ҳамда Россия Адлия вазирлигининг қарорига асосан “Голос Америки”, “Озод Европа” (“Озодлик”) радиоси, “Настоящее Время” телеканали, “Озодлик” радиосининг татар-бошқирд хизмати, “Сибирь.Реалии”, “Idel.Реалии”, “Фактограф”, “Кавказ. Реалии”, “Крым. Реалии” каналлари хорижий агентлар деб тан олинган.
Россия Президенти Владимир Путиннинг шахсан берган топшириғига кўра, Адлия вазирлиги ОАВ реесртини тузиб чиққан эди.