...
МЕНЮ
ONLINE TV

Роналдунинг дисквалификацияси ўз кучида қолди


11:57, 23.08.2017 Спорт
 1 934

Испания спорт ишлари бўйўича арбитраж суди “Реал”нинг аппеляциясига рад жавобини қайтарди.

Аввал хабар берганимиздек, Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду “Барселона”га қарши учрашув (3:1) да  қизил карточка олганидан сўнг жаҳл устида ҳакамни туртиб кетганди ва Испания футбол федерацияси (RFEF) Роналдуни майдонда қоидага зид ҳаракати учун бешта ўйинга дисквалификация қилганди.
 
Реал” клуби Криштиану Роналдунинг беш ўйинлик дисквалификациясини  қисқартириш ишини уддалай олмади.
 
Испания спорт ишлари бўйўича арбитраж суди (TAD) мадридликларнинг аппеляциясига  рад жавобини қайтарган ва қарорни ўз кучида қолдирди.
 
Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли ҳужумчи Испания Суперкубоги доирасида “Барселона”га қарши учрашув (3:1) да четлатилганидан сўнг, бош ҳакам Рикардо Бенгоэчеани туртиб юборганди.
 
5 ўйинга четлатилган португалиялик футболчи Испания Суперкубогининг “Барселона”га қарши жавоб учрашуви  (2:0) ва Испания  чемпионатининг 1-туридан ўрин олган “Депортиво”га қарши учрашуви (3:0) ни ўтказиб юборди.
 
Бундан ташқари Роналду “Валенсия”, “Леванте” ва “Реал Сосьедад” жамоаларига қарши учрашувларда “Реал”га ёрдам бера олмайди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Криштиану Роналду Реал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!