Футболчига АҚШ суди томонидан жинсий зўравонлик сабаб жиноий очилган эди.
Хабарга кўра, “Реал” ва футболчи ўртасидаги муносабатлар ўтган йилнинг декабрь ойида бузилган.
Футболчининг тахминларига кўра, у “Ювентус”га ўтганидан сўнг “Реал” раҳбарияти ҳужумчига зарар етказмоқчи. Роналду нуфузли совринларни ютмагани, номусга тегиш иши, “Валенсия”га қарши баҳсдаги қизил карточка ва баъзи ҳомийларнинг воз кечиши ортида “Реал” ва Перес турибди, деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Роналду йил футболчиси бўлолмаган, бу совриннинг “Реал” ярим ҳимоячиси Модрич қўлга киритган эди. Шунингдек, футбол юлдузи охирги кунларда америкалик аёлни зўрлаш ва бунинг оқибатида ҳомийларидан айрилиб қолиши борасидаги гап-сўзлар ичига тушиб қолган.