...
МЕНЮ
ONLINE TV

Роналду “Реал”ни қутқарди


19:05, 10.03.2018 Спорт
 3 043

Зидан майдонда тактик ўзгаришлар амалга ошириб, учта захирани ҳам амалга оширди.

Бугун, 10 март куни Испания чемпионатининг 28-туридан ўрин олган “Эйбар” – “Реал” Мадрид жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.
 
Унда меҳмонлар Роналдунинг дубли эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
 
Дастлаб, Роналду 34-дақиқада ҳисобни очди, иккинчи бўлимда Рамос томонидан очиқ қолдирилган Рамис орадаги фарқни тенглаштирди.
 
Шундан сўнг, Зидан майдонда тактик ўзгаришлар амалга ошириб, учта захирани ҳам амалга оширди.
 
Шунинг натижасида, ўнг қанотдан ошириб берилган узатмани яна Роналду голга айлантириб, “Реал” жамоасининг бугунги ғалабасини таъминлаб бериш билан бирга, “қироллик клуби”ни дурангдан қутқариб қолди.
 
Испания чемпионати. 28-тур.
“Эйбар” – “Реал Мадрид” 1:2.
Голлар: Рамис (50) – Роналду (34, 84).
 
“Эйбар”: Дмитрович, Рамис (Паулу Оливейра, 67), Хосе Анхель, Капа, Арбилья, Дани Гарсия, Эскаланте (Диоп, 85), Жордан, Леон, Инуи (Шарлес, 87), Кике.
 
“Реал Мадрид”: Навас, Варан (Начо, 28), Марсело, Карвахаль, Рамос, Иско (Васкес, 71), Каземиро, Кроос (Бензема, 71), Модрич, Бэйл, Роналду.
 
Огоҳлантиришлар: Бэйл (30), Рамис (45).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Эйбар Реал Мадрид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!