...
МЕНЮ
ONLINE TV

Роналду “Реал” сафида майдонга тушди


11:34, 24.08.2017 Спорт
 2 212

Роналдунинг урган голи “Реал”га янги мавсумдаги учинчи совринни қўлга киритишида ёрдам берди.

Бугун, 24 август куни Испания пойтахти Мадридда 1979 йилдан бери ўтказиб келинадиган “Сантьяго Бернабеу Кубоги” учун учрашув бўлиб ўтди. Унда Мадриднинг “Реал” клуби Италиянинг “Фиорентина”  жамоасига қарши майдонга чиқди.

Ушбу учрашув 1957 йилги Европа чемпионлари финалига 60 йил тўлгани муносабати билан ўтказилди. Ўша вақтда ҳам мазкур жамоалар “Сантьяго Бернабеу Кубоги” учун куч синашишганди. 

“Қироллик клуби” учрашувда 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритди. Ўйиннинг 4-дақиқасида “италиялик” Жордан Верету голи эвазига олдинга чиқиб олишди.

Бироқ орадан 3 дақиқа ўтиб Борха Майораль ҳисобни тенглаштирди. Расмий ўйинлардан бешта ўйинга четлаштирилган Криштиану Роналдунинг 33-дақиқасида урган голи “Реал”га янги мавсумдаги учинчи совринни қўлга киритишида ёрдам берди.

Маълумот учун, “Реал” бундан аввал УЕФА Суперкубогида “Манчестер Юнайтед” (2:1) ни сўнгра Испания Суперкубоги баҳсларида “Барселона”ни (у,ҳ 5:1) мағлубиятга учратганди.

Сантьягу Бернабеу Кубоги

“Реал” – “Фиорентина” 2:1. 

Голлар: Верету, 4 (0:1), Майораль, 7 (1:1), Роналду, 33 (2:1). 

“Реал”: Касилья (Зидан, 46), Начо (Ману, 46), Ҳакимий, Тео, Рамос (Техеро, 46), Себальос, Асенсио, Маркос Льоренте, Васкес, Роналду, Майораль. 

“Фиорентина”: Спортьелло, Песселья, Бруну Гашпар, Астори, Бираги, Верету, Бадель (Санчес, 46), Жил Диаш, Эссерик, Кьеза, Симеоне.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал Фиорентина Сантьяго Бернабеу Кубоги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!