Испания чемпионатида якунланган 2-турдан сўнг клуб 14-ўринни эгаллаб турибди.
Яқин ҳафталарда якунланиши кутилаётган келишув 30 миллион еврога баҳоланяпти. Шундан сўнг, Роналдо “Вальядолид”нинг назорат пакетини қўлга киритади ва клуб президентига айланади. Амалдаги президент Карлос Суарес клубда бош директор сифатида ишлашда давом этади. Келишув ижобий якунланса, клуб 25 миллион евро қарзидан қутилади.
Клубни сотиб олиш учун Хитой ва Лотин Америкасидан янада жозибалироқ таклифлар бўлган. Аммо, “Вальядолид” раҳбарияти бразилиялик билан келишувни устун кўрган.
Испания чемпионатида якунланган 2-турдан сўнг клуб 14-ўринни эгаллаб турибди.
Маълумот учун, турли йилларда “Барселона”, “Интер”, “Реал” ва “Милан” клубларида ўйнаган. Терма жамоа билан биргаликда икки маротаба жаҳон чемпиони бўлган.