...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ромелу Лукаку “қизил иблислар”ни Англия кубогинг чорак финалига олиб чиқди


17:35, 18.02.2018 Спорт
 1 736

“МЮ” кейинги босқичда АПЛнинг яна бир жамоаси “Брайтон” билан баҳс олиб боришади.

Кеча, 17 февраль куни Англия Кубогининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган “Хаддерсфилд” – “Манчестер Юнайтед” учрашуви бўлиб ўтди. “Жон Смитс” стадиоинда кечган баҳсда меҳмонлар 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритдилар.
 
Учрашув дебютида Ромелу Лукаку Хуан Матанинг тўп узатмасидан сўнг дарвозабон билан деярли яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва мўлжалда адашмади.
 
55-дақиқада Лукаку Алексис Санчес билан девор услубида ўйнаб, яна дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб имкониятидан унумли фойдаланди.
 
Айнан 2:0 ҳисоб ўйин сўнггига қадар ўзгармади ва шу тариқа, Жозе Моуриньо шогирдлари мусобақа чорак финалига йўлланмани муддатидан олдин қўлга киритишди.
 
“Қизил иблислар” чорак финалда АПЛнинг бошқа бир жамоаси “Брайтон” билан баҳс олиб боришади.
 
Англия Кубоги, 1/8 финал.
“Хаддерсфилд” – “Манчестер Юнайтед” 0:2.
Голлар: Лукаку (3, 55).
 
“Хаддерсфилд”: Лессль, Конголо (Мэлоун, 70), Йоргенсен, Хадержонай (Смит, 70), Шиндлер, Инс, Биллинг, Уильямс, ван Ла Парра (Сабири, 84), Мунье, Кванер.
 
“Манчестер Юнайтед”: Ромеро, Линделеф, Шоу, Смоллинг, Янг, Мактомини, Мата (Лингард, 81), Кэррик, Матич, Санчес (Марсьяль, 75), Лукаку (Байи, 90).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Манчестер Юнайтед Хаддерсфилд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!