...
МЕНЮ
ONLINE TV

Роман Абрамович судда жавоб бермоқда


16:18, 03.05.2018 Олам
 3 156

Компания 1998 йилдаёқ қарзини тўлаб бўлганини таъкидламоқда.

Россиялик миллиардер Роман Абрамович Европа қайта қуриш ва тараққиёт банкидан қарздорлиги сабабли Швейцарияда суд қилинди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар берди.
 
Маълумотларга кўра, қарз миқдори фоиз ва ҳаражатлар сабабли 46 миллион долларга етган. Аввалбошида банк Абрамовичдан 17,5 миллион доллар ундиришни талаб қилган.
 
ЕҚҚТ банки Роман Абрамович ва Евгений Швидлер 2015 йилнинг бошида директор бўлган “Runicon SA” компаниясини судга берган.
 
Таъкидланишича, умумий сумма банк тақдим этган кредит ва пеняни ўз ичига олади.
 
Компания 1998 йилдаёқ қарзини тўлаб бўлганини таъкидламоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия Абрамович 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!