...
МЕНЮ
ONLINE TV

Об-ҳаво: эртага Ўзбекистонда қор ёғиши мумкинми?


16:09, 03.05.2018 Бу қизиқ
 11 334

Минтақадаги ҳавода кескин ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

Бугун, 3 май куни тонгда Шарқий Қозоғистон вилоятининг Риддер шаҳри ҳудудида қор ёғиши кузатилди. Бу ҳақда “Kazinform” хабар қилмоқда.
 
Хабарда айтилишича, вилоятда  охирги икки кун кучли ёмғир ёғган, сўнгра совуқ ҳаво кириб келган. Тонгда эса қор ёғишни бошлагани оқибатида ҳаво ҳарорати – 2 даражагача тушиб кетган.
 
“Казгидромет”нинг маълумотига кўра, Шарқий Қозоғистон ҳудудида худди шундай об-ҳаво бир-икки кун давомида сақланиб қолади.
 
Ўзбекистон метеорология маркази ҳам эртанги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Унга кўра, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади ва кундузи +24...+29, кечаси +10...+15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам булутли об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кундузи +28... +33, кечаси +14... 19 даража бўлади.
 
Самарқанд, Жиззаҳ ва Сирдарё вилоятларида эса ҳаво ҳарорати ўзгариб туради, кундузи +25... +30, кечаси +13... +18 даража илиқ бўлиши кутилади.
 
Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳам ҳаво бироз булутли бўлади. Ҳарорат кундузи +26... +31, кечаси +13... +18 даража бўлиши айтилмоқда.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳавода ўзгариш бўлиши таъкидланмоқда. Шунингдек, ҳарорат кундузи +27... +32, кечаси +13... +18 даража бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Тошкентда ҳам ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи +27... +29, кечаси +13... +15 даража бўлиши билдирилган.
 
Эслатиб ўтамиз, республиканинг тоғли ҳудудлари, жумладан Чимён ва Қамчиқ ҳудудларида об-ҳаво жиддий ўзгариши айтилмоқда. Ушбу ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир кузатилиши мумкин. Кундузи +18... +23, кечаси +15... +20 даража ҳарорат кутилади.
 
Қозоғистон минтақасига кириб келган совуқ ҳаво Ўзбекистон ҳудудларида қор ёғиши ёки ҳаво ҳараратининг жиддий совушига сабаб бўлмаслиги билдирилмоқда.
Темур Назаров

Теглар:Қозоғистон Об-ҳаво ёмғир 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!