Абдуллаев ота-оналарни ёз ойларида фарзандларига кўзқулоқ бўлишга чақирмоқда.
“Ва ниҳоят ёзги татил кунлари бошланди. Берилган ваъдалар бажарилди, чораклар яхши баҳолар билан ёпилди. Болаларимизнинг таътили кўнгилли ўтсин. Уларни доим назоратда тутинг, айниқса, оқар сувлардан. Кўпроқ ўзимиз вақт ажратайлик”, деб ёзади актёр.
Рихситилла Абдуллаевнинг сўзларида жон бор. Фарзандларингизга эътиборлироқ бўлинг, очиқ сув хавзаларида чўмилишларига йўл қўйманг. Уларни назоратсиз қолдирманг.