...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рио Олимпиадаси олдидан яна бир муаммо


12:29, 12.07.2016 Олам
 3 710

“Рио-2016” олдидан мусобақа ташкилий қўмитаси бюджетида камомат аниқланди.

Жорий йилнинг август ойида бразилиянинг Рио-де-Женейро шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинлари ҳали бошланмасдан, турли хил муаммолар ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. 
 
Аввалроқ,  Зика вируси хавфи мусобақага ўз таъсирини ўтказиши мумкинлиги ҳақида, хабар берилган эди. Шундан сўнг Рио шаҳрининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари шаҳар аэропортида келаётган хорижлик меҳмонларни “Жаҳаннамга хуш келибсиз” сўзлари билан кутиб олаётгани (бунда полиция ходимлари Олимпиада ўйинлари пайтида хавфсизликни таъминлашга кафолат бермасликни назарда тутган эди) ҳақида ҳам хабар берган эдик. 
 
“Reuters” нашрининг маълумот беришича, “Олимпиада ўйинлари-2016”нинг ташкилий қўмитаси мусобақа бюджетида 121-151 миллион АҚШ доллари миқдорда дефицит борлигини маълум қилган. 
 
Бу дефицит миқдори ташкилий қўмита бюджетининг 6 фоизига ва Олимпиада харажатларининг 1 фоизига тенг,  дейилади хабарда.
 
Маълумотларга қараганда, камоматнинг 10 фоизини ташкилий қўмита беради, қолган қисми федерал бюджет томонидан қопланади. Бундан ташқари, Бразилиядаги энг йирик нефть компанияси – Petrobras ҳам мусобақа ўтказилиши учун молиявий жиҳатдан ёрдам беради.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Олимпиада Зика Рио-де-Женейро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!