...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рио Олимпиадаси. Бугун олти нафар спортчимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади


11:24, 10.08.2016 Олам
 3 584

Ўзбекистон медаллар сони бўйича 39-ўринга тушиб қолди. Ҳозирча бизда иккита бронза бор.

Бугун, 10 август санасида Олимпиада ўйинларининг навбатдаги медаллар учун кураш бошланади. Кеча, 9 август куни тўрт спортчимиз мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишди. Улар дюздочимиз Шаҳзод Собиров, боксчимиз Хуршид Тожибоев, академик эшкак эшиш бўйича спортчимиз Шаҳбоз Холмирзаев ва оғир атлетикачимиз Достон Ёқубовлардир. Шулардан Хуршид Тожибоев чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Шаҳбоз Холмирзаев эса 13-24-ўринлар учун кураш олиб боради. 
 
Бугун эса 6 нафар спортчимиз Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
 
Рустам Тўлаганов – (Бокс, -91 кг вазн тоифасида, чорак финал)
 
Ҳасанбой Дўстматов - (Бокс, -49 кг вазн тоифасида, чорак финал)
 
Фазлиддин Ғоибназаров - (Бокс,  -64 кг вазн тоифасида, 1/16 финал)
 
Шерали Жўраев - (Дзюдо, -90 кг вазн тоифасида)
 
Гулноза Матниёзова - (Дзюдо, -70 кг вазн тоифасида)
 
Шаҳбоз Холмурзаев - (Академик эшкак эшиш, 13-24 - ўринлар учун)
Руслан Сулаймонов

Теглар:Олимпиада Рио-де-Жанейро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!