Хўш, ўшанда қандай тарихий кутилмаган ҳодисалар юз берган?
Норвегиялик собиқ футболчи Ян Оге Фьёртофт “Ливерпуль” жамоасининг чемпионлар лигасида ғолиб чиққан йили содир бўлган воқеаларни келтириб, католикчиларни ваҳимага солиб қўйди.
“Ливерпуль”ютди, Шаҳзода уйланди, Рим Папаси...
Ян Фьёртофт дастлаб Мерсисайд клуби у пайтда “Чемпионлар кубоги” деб номланувчи мусобақада ғолиб чиққан 1981 йилни ёдга олди. Ўша йили ливерпулликлар финалда айнан “Реал” Мадридни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чемпион бўлганди.
Айнан “Ливерпуль” бош соврин соҳиби бўлганда, Британия шаҳзодаси Чарльз Малика Дианага уйланган. 1981 йилнинг 13 майида Жеан Паул Папа II га ҳужум уюштирилиб, ўлишига бир баҳя қолганди.
Орадан, 24 йил ўтгач, 2005 йилда “Ливерпуль” Истанбулдаги стадионда камбэкни амалга ошириб, “Милан” устида ғалаба қозониб “Чемпионлар лигаси”тахтига чиққанди.
Хўш, ўшанда қандай тарихий кутилмаган ҳодисалар юз берган? Шаҳзода Чарльз Камилла Паркер билан никоҳдан ўтган. Рим Папаси Жеан Паул II 84 ёшида вафот этган.
Тарих такрорланадими?
Норвегиялик собиқ футболчи Британия шаҳзодаси Чарльз ва Малика Диананинг ўғли Харрининг оила қураётганига ишора қилиб, яна тарих такрорланишига ишора қилмоқда. Харри ва Мегар Марклнинг тўйи 19 майга белгиланган. “Ливерпуль” ва “Реал” ўртасидаги баҳс эса 26 май куни бўлиб ўтади.
“Агар Юрген Клопп жамоаси ғалаба қозонса, 81 ёшли Рим Папаси Францискни қандай тақдир кутиб турибди?”, деган савол катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Чунки, юқорида айтиб ўтганимиздек, ливерпулликлар чемпионлар лигасида ғолиб чиққан йили, “Папалар” билан боғлиқ албатта, нохуш воқеа кузатилади. Эҳтимол, тарих такрорланмас. Воқеаларни кузатишда давом этамиз.

Акмалхон Эшонхонов