Рим шаҳри мэри Олимпия ўйинларининг шаҳарда ўтказилишига жиддий қаршилик билдирмоқда.
21 сентябрь куни Рим шаҳри мэри Виржиния Ражи шаҳар 2024 йилги Олимпия ўйинларини ўтказишга даъвогарлик қилишининг бекор қилиниши ҳақида расман маълум қилди. Ўз чиқишида қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:
“Шаҳарнинг номзодлик қилишини қўллаб-қувватлаш масъулиятсизликдир, биз бу ҳақда аввал ҳам шаҳар кенгаши йиғилишида, сайловолди кампанияси вақтида айтганмиз. Биз ўз фикримиздан қайтганимиз йўқ. Албатта, биз спортга қарши эмасмиз, аксинча, маъқуллаймиз. Бироқ cпорт шаҳарнинг яшнаши учун сабаб бўлишини истамаймиз”.
Жорий йил июнь ойида “5 юлдуз” оппозицион ҳаракатидан шаҳар мэрлиги лавозимига тайинланган Ражи ҳар доим қимматбаҳо спорт тадбирлари пойтахт учун обрў олиб келмаслигини таъкидлаб келган.
“Маиший ва коммунал муаммолари ечилмаган жойда бундай тадбирларга ўрин йўқ”, дейди Виржиния Ражи. Айтиш керакки, Ражи хоним Римдаги илк аёл мэрлардан ҳисобланади.
Аслида “5 юлдуз” ҳаракати азалдан Олимпия ўйинларига қарши чиққан. Жумладан, ҳаракат вакиллари бундай ўйинлар мусобақалар ўтказилган шаҳар бюджетига катта миқдорда қарз юклашини таъкидлашади. Виржиния Ражининг сўзларига кўра, Рим ҳамон 1960 йилги Олимпиада ўйинлари ҳаражатларини қоплаб келмоқда.
Албатта, шаҳар ҳокимининг бу қарори шаҳар кенгаши аъзоларининг расмий овозлари орқали тасдиқланиши керак. Кенгашнинг асосий қисмини эса айнан “5 юлдуз” ҳаракати вакиллари ташкил этади. Демак, улар Виржиния Ражининг қарорини қўллаб-қувватлашларини тахмин қилиш мумкин.
Бошқа бир тахминларга кўра, агар Рим ўз аризасидан воз кечса, Италиянинг бошқа Неаполь ва Флоренция шаҳарлари 2028 ёки 2032 йилги Олимпия ўйинларини ўтказиш учун ўз номзодини қўйиши мумкин.
2024 йилги ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларини ўтказувчи шаҳар номи 2017 йил 13 сентябрь куни эълон қилинади. Ҳозирда мусобақа ташкилотчилигига Лос-Анжелес, Париж ва Будапешт даъвогарлик қилишмоқда.

Дурдона Расулова