...
МЕНЮ
ONLINE TV

Райҳон Ғаниева уни кўчирмакашликда айблаганларга мухлислари билан жавоб қайтарди


10:21, 14.05.2016 Шоу-бизнес
 8 537

Райҳон ва Манзуранинг совуқ муносабати бугун уларнинг мухлислари ўртасидаги қарама-қаршиликларга сабаб бўлмоқда.

Кеча Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг “Табиб” номли қўшиғига ишланган видеоклипи кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлиб, Райҳон ва Манзуранинг мухлислари ўртасида қарама-қаршиликлар келтириб чиқараётгани ҳақида хабар бергандик. Мазкур клип омма эътиборига ҳавола этилгач, “Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура Йўлдошеванинг мухлислари Райҳон Ғаниевани кўчирмакашликда айблашди. Гап шундаки, Манзура Йўлдошеванинг мухлислари билдирган фикрларга қараганда, ўзбек шоу-бизнесида биринчилардан бўлиб хонанда Манзура Йўлдошева “Севар эдим такрор” номли қўшиғига ишланган видеоклипида Миср қиролича Клеопатра образида намоён бўлган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг мухлислари ҳам бўш келаётгани йўқ. Райҳоннинг фан клуби аъзолари клип юзасилан иддаоларни рад этиб қуйидагиларни ёзиб қолдиришди. Дарвоқе, бу фикрларни Райҳон Ғаниева ҳам ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали эълон қилди.
 


“Тарих фанини мактабда ўтмаган ҳурматли одамлар! Махсус сизлар учун.
 
3400 йил олдин яшаган Миср маликаси Нефертити ва Мисрнинг бошқа маликалари мана шу услубда кийиниб юришган! Бу миллат бўлган ва ҳозиргача бор!
 
Mиср маликалари ҳақида кўплаб афсоналар бор. Фильмлар томоша қилинг ва ривожланинг... “Ғояси ўғирланган” деб гапиришни бас қилинг! Бундай ҳикоя ҳали бўлмаган! Либослари ўхшаса, бу Райҳон ўғирлади дегани эмас!
 
Бошқа миллат юлдузлари ҳам тарихдан олган”.

Теглар:Райҳон Ғаниева Манзура Йўлдошева Табиб Севар эдим такрор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

аноним
17:35 14.05.2016

Жин урсин хаммаси кўчирмакаш, бу мени ғоям деб хеч қайсиси айтиша олмайди, чунки доим кўчирмакашлик қилишади, тарихни ўқишни бошқаларга маслахат бергунча ўзларини билишсаде, тарихга аралашиб нима қилади худди тарихни сув қилиб ичиб юборгандек. бир иккита фактни ўқибла тарихни билган бўп қолишибдими ўзларича, нега ўзбекона клиплар олишмайди ўзимизни удумлар, урф одатларни кўрсатиб, клеопатра нима қилади ўзбекча қўшиқда, бўлмаса арабча айтсин клеопатрани хохлаганча кўрсатаверишади



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!