...
МЕНЮ
ONLINE TV

Расмий Анқара Эрон ҳукуматини қўллаб-қувватлади


16:26, 03.01.2018 Олам
 2 678

Туркия президенти Эрондаги осойишталик ва барқарорлик расмий Анқара учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаган.

Аввалроқ, Эронда бўлиб ўтаётган норозилик намойишлари тўғрисида хабар берилган эди.
 
Бугун Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Эронлик ҳамкасби Ҳасан Роухани билан телефон орқали мулоқот қилган ва бўлиб ўтаётган намойишларга баҳо беришда, расмий Теҳроннинг позициясини қўллаб-қувватлаган.
 
Эрдўған Роуханининг ҳар бир фуқаро ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга экани, бунда қонун бузилишига йўл қўйилмаслиги кераклиги тўғрисидаги баёнотинниг мазмунига қўшилишини билдирган.
 
Шунингдек, Туркия президенти Эрондаги осойишталик ва барқарорлик расмий Анқара учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаган.
 
Ҳасан Роухани ҳам ўз навбатида Эрдўғаннинг қўллаб-қувватлови учун миннатдорчилик билдирган ва яқин кунларда бу намойишлар барҳам топишига ишонч билдирган. 
Обил Сафаров

Теглар:Эрдўған Роухани Эрон Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!