Ҳакам ўйинчига қизил карточка кўрсатганида, норози бўлган ўйинчи келиб, ҳакамнинг бошига зарба берган.
Футбол ҳаками Хосе Вальдемар Эрнандес Капитильо ўйинчи етказган жароҳат туфайли шифохонада вафот этди, деб хабар тарқатмоқда Мексика ҳакамлар ассоциацияси (МҲА).
Оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, тўқнашув ҳаваскор жамоалар учрашувида бўлиб ўтган. Ҳакам ўйинчига қизил карточка кўрсатганида, норози бўлган ўйинчи келиб, ҳакамнинг бошига зарба берган. Ўйиндан сўнг ҳакам ҳушсиз ҳолда шифохонага етказилган ва бир ҳафта давомида комада ётган. 2017 йилнинг 30 декабрида вафот этган.
МҲА президенти Валентин Рамирес, “Биз ҳамкасбимизнинг вафотидан сўнг, ҳозир адолат тантанаси учун барча чораларни кўрмоқдамиз”, деб таъкидлаган.
Ҳозирги вақтда воқеага алоқадор футболчи қамоққа олинган.
Айюб Хан