...
МЕНЮ
ONLINE TV

Расман! 16 жамоа Про-лигада иштирок этади


16:22, 26.02.2018 Спорт
 3 913

Шу кунгача Про-лигада иштирок этувчи жамоалар номи маълум этилмасдан қолаётган эди.

Аввалроқ, футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигаси янги мавсумдан бошлаб “Ўзбекистон Суперлигаси”, Биринчи лига эса “Ўзбекистон Про-лигаси” деб номланиши ва Суперлигада жами 12 та, Про-лигада 16 жамоа иштирок этиши ҳақида хабар бергандик.
 
Суперлигада барча масалалар ҳал этилиб бўлинган ўйин вақтлари ва қайси жамоалар иштирок этиши ойдинлашган.
 
Яна уч кундан сўнг янги мавсум старт олади. Бироқ, бугунгача Про-лигада иштирок этувчи жамоалар номи маълум этилмасдан қолаётган эди.



Кеча, 24 февраль куни футбол мухлислари кутаётган саволга ЎФА томонидан жавоб берилди.
 
Жумладан, Про-лига иштирокчилари қаторидан “Ифтихор” номи остидаги жамоа ҳам жой олган.
 
Республика Ёшлар иттифоқи шарафини ҳимоя қилувчи жамоа Про-Лигада дебют мавсумини ўтказадиган бўлди.
 
Шунингдек, “Бунёдкор” ва “Пахтакор” футбол клубларига тегишли футбол мактабларини тамомлаган ёш ўйинчилардан ташкил топган жамоалар ҳам янги мавсумни Про-лигада бошлашади.
 
Ушбу жамоалар ёшлар ва олимпия терма жамоаларига номзодлар тайёрлаш мақсадида база сифатида ҳам шакллантирилиши айтиб ўтилди.
 
Ўзбекистон футбол федерацияси Ишчи гуруҳи аъзоларининг якуний хулосаси асосида Ўзбекистон футбол федерацияси Ижроия Қўмитаси Бюросининг 23 февралдаги 7-сонли Қарори қабул қилинди.
 
Унга кўра, 2018 йилги мавсумда Про-лигада иштирок этувчи футбол клублари қўйидаги таркибда тасдиқланди:
 
1. “Машъал” (Қашқадарё вилояти Муборак шаҳри)
2. “Шўртан” (Қашқадарё вилояти Ғузор шаҳри)
3. “Динамо” (Самарқанд шаҳри)
4. “Истиқлол” (Фарғона вилояти Қувасой шаҳри)
5. “Ёзёвон” (Фарғона вилояти Ёзёвон тумани)
6. “Хотира-79” (Наманган вилояти Уйчи тумани)
7. “Ифтихор” (Ёшлар Иттифоқи жамоаси)
8. “Зомин” (Жиззах вилояти Зомин тумани)
9. “Хоразм” (Хоразм вилояти Урганч шаҳри)
10. “Андижон” (Андижон вилояти Андижон шаҳри)
11. “Орол” (Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри)
12. “”Ғиждувон” (Бухоро вилояти Ғиждувон тумани)
13. “Сурхон” (Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри)
14. “Бунёдкор-2” (Тошкент шаҳри)
15. “Пахтакор-2” (Тошкент шаҳри)
16. “Локомотив БФК” (Тошкент шаҳри).
 
“Ўзбекистон футбол федерациясининг асосий мақсади Про-лига клублари савияси ўртасидаги фарқни максимал тарзда камайтириш, миллий чемпионат баҳсларида фақат замонавий талабларга жавоб берадиган, рақобатбардош бўлган футбол клубларининг иштирокини таъминлашдан иборат”, дея ёзади ЎФА Матбуот хизмати.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ПРО-лига иштирокчилари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!