...
МЕНЮ
ONLINE TV

Расман! “Пахтакор” “Насаф” футболчиси билан шартнома имзолади


14:11, 28.12.2017 Спорт
 3 170

Қаршининг “Насаф” клуби ҳимоячиси фаолиятини энди Тошкентда давом эттиради.

Тошкентнинг “Пахтакор” клбуи янги мавсум олдидан биринчи келишувни амалга оширди.
 
Бунгача Қаршининг “Насаф” жамоасида фаолият юритган чап қанот ҳимоячиси Фарруҳ Сайфиев “Пахтакор” билан икки йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда “Пахтакор” клуби Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
“Фарруҳ жамоамизга ички ва халқаро мусобақаларда муваффақиятларга эришишда кўмак беришига умид қиламиз. “Пахтакор”га хуш келибсан, Фарруҳ!”, - дея ёзади “Пахтакор” Матбуот хизмати.
 
Маълумот учун, Сайфиев Олий лигада қаршиликлар футболчиси сифатида 111 учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол муаллифига айланган.
 
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Фарруҳ Сайфиев 1991 йил 17 январь куни Самарқанд шаҳрида таваллуд топган.
 
2017 йил Олий лигада кумуш медаль соҳиби, 2015 йил Ўзбекистон Кубоги ғолиби, 2016 йил Ўзбекистон Суперкубогининг бош совринларини қўлга киритган.
 
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал “Пахтакор” клубини Шерзод Каримов ҳамда ҳужумчи Игорь Сергеевлар тарк этишгани ҳақида хабар бергандик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Фарруҳ Сайфиев Пахтакор Насаф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!