...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рандхир Капур 69 ёшни қарши олди


00:56, 16.02.2016 Кино
 3 704

Раж Капурнинг тўнғич ўғли Рандхир Капур 15 февраль куни 69 ёшга тўлди.

Капурлар сулоласининг давомчиларидан бири бўлмиш Рандхир Капур ижро этган роллар ўзига хослиги билан бошқаларникидан ажралиб туради. Раж Капурдек машҳур инсоннинг фарзанди бўлгани учунми, унинг қарашлари, ҳаракатларида биз Ҳиндистоннинг афсонавий қаҳрамонини кўргандек бўламиз.

1947 йилнинг 15 февралида дунёга келган Рандхир Капур Раж ва Кришна Капурларнинг тўнғич фарзандидир. Тўлиқ исми Рандхир Ранбир Капур бўлган актёрнинг яқинлари уни Дабу деб чақиришади.  1971 йилнинг 6 ноябрида у актриса Бабита Хари Шивдасанига уйланган. Актёр, продюсер, режиссёр сифатида ўзини намоён этган Рандхир Капурнинг қизлари Каришма ва Карина Капурлар ҳам ота касбини давом эттирмоқда.



Рандхир илк бор 1959 йил “Do Ustad” фильмида кичик эпизодик ролни ижро этган.  

Капурлар сулоласи аслида Рандхирнинг бобосининг бобоси давридан Ҳиндистонда катта хурматга сазовор бўлган. Бобосининг бобоси Деван Бсахешвар Натх Капур ва бобоси Притхвираж Капур ҳам актёрлар бўлган.



Рандхир ва Бабита бахтли яшай олишмаган. Тўйгача актрисалик фаолиятини муттасил равишда олиб бориб, чўққиларни забт этиш арафасида турган Бабита Капурлар хонадонининг қоидаларига биноан актрисаликни ташлашига тўғри келади. Шундан сўнг, Бабита икки қизи Каришма ва Кариналарни ўзи билан олиб Капурлар хонадонини тарк этади ва қизларига актриса бўлишлари лозимлигини уқтира бошлайди. Рандхир ва Бабита расман ажралмаган бўлсаларда, бир-бирларидан йироқда 20 йил ҳаёт кечиришади ва 2007 йилнинг март ойида улар ярашишади.
 


“Kal Aaj Aur Kal” фильмидаги роль Рандхир Капурнинг дебют ролларидан бири эди. Бу фильмда унинг рафиқаси, отаси ва бобоси ҳам иштирок этган.
Кино оламидаги бир қатор ролларидан кейин Рандхир саҳнада кўринмай қолдади ва 1999 йилдагина “Она” фильми билан катта экранга қайтади. 4 йилдан сўнг унинг иштирокидаги “Armaan” фильми пайдо бўлади. 2010 йили “Тақдирни енгиб” фильми, 2012 йили укаси Риши Капур билан биргаликда роль ижро этган“Тўлиқ хонадон-2” фильмлари катта омад олиб келган.

Айни дамда у фильмларда роль ижро этиш билан бирга катта қизи Каришманинг икки нафар фарзанди тарбияси билан банд. Унинг кенжа қизи Карина Капур эса 2012 йилнинг 16 октябрида актёр Саиф Али Хонга турмушга чиққан. Ҳозирча уларнинг фарзандлари йўқ.

Ўз вақтида болливуднинг буюк намоёндаларидан бири Раж Капур ўғли Рандхир ҳақида шундай фикр билдирган:

“Рандхирнинг феъл-атворидаги қатъият мени тинчлантиради. У менга яқин инсонлар ичида энг яқиним. Чунки у мен билан жавобгарлик ҳиссини бўлиша олади. Агар бугун мен кино суратга олаётган бўлсам, барчаси суянганим Рандхир туфайлидир”.
Умида Якубова

Теглар:Рандхир Капур Болливуд Раж Капур Карина Капур 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Салмон Хон қамалди!

17:39, 05.04.2018 22 249

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!