...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рамзан Қодиров: “АҚШ Молия вазирлигининг қиладиган бошқа иши қолмабди”


09:19, 21.12.2017 Олам
 3 897

Рамзан Қодиров ҳам ўзига нисбатан, АҚШ ҳукумати томонидан қўлланилган санкцияга Instagram ижтимоий тармоғи орқали изоҳ берган.

Аввалроқ, АҚШ Молия вазирлиги томонидан Россия фуқароларига санкция эълон қилиниши мумкинлиги тўғрисида хабар берган эдик.
 
Кеча, АҚШ расмийлари Чеченистон президенти Рамзан Қодировга нисбатан санкция қўллашганини эълон қилишди. Рамзан Қодировга нисбатан қўлланилган санкция “Магнитский рўйхати”, деб номланган қонун асосида қўлланилган. Бундай санкция, Рамзан Қодиров билан бирга, яна тўрт нафар Россия фуқаросига қўлланилган.
 
Рамзан Қодиров ҳам ўзига нисбатан, АҚШ ҳукумати томонидан қўлланилган санкцияга Instagram ижтимоий тармоғи орқали изоҳ берган.
 
У ўз изоҳида, “Америка Молия вазирлигининг қиладиган иши қолмабдида. Менинг Америкага киришимни тақиқлабди. Мен АҚШга бораман, деб виза сўраган эканманми? Агар, улар менга мамлакатининг бор валюта захирасини, мукофот тариқасида беришса ҳам бормаган бўлардим”,- деган.
Обил Сафаров

Теглар:АҚШ Санкция Рамзан Қодиров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!