Қодировнинг айтишича, мукофотга на Меркель ва на Обама муносиб.
“Кимга Нобель мукофотини берардингиз?”, –деган саволга Рамзан Қодиров “Путинга албатта, бу мукофотга на Меркель ва на Обама бунга лойиқ”, – дея жавоб берди.
Владимир Путин шарафига мақтовлар айтган, Рамзан Қодиров Барак Обамани кескин танқид қилди.
“Бу гаплардан сўнг АҚШ президенти Барак Обама Путин ҳақида гапириб, “Уларда матбуот доим шу аҳволда”, – деб қоралайди. Тасаввур қилинг, қўштирноқ ичидаги энг демократик давлат, энг демократ президент бир қанча давлатларни вайрон қилди, минглаб одамаларни ўлдиряпти ва Нобель мукофотини оляпти, қолаверса, демократия ва матбуот ҳақида бонг урмоқда. Бу шунчаки кулгили. Ҳар куни урушлар... Кулгили...”, - дейди Қодиров.