
Рамзан Қодиров ўзининг Instagram’даги саҳифасига шифокорлар ҳақидаги 1 дақиқалик видео жойлаштирди.
“Сиз мени жанг вақтида рақиблардан зарба емайди деб ўйларсиз, аслида бундай эмас... Энди шифокорлар барча жароҳатларимни бартараф этишди. Мен учун шифохонада бемор бўлиб ётишдан-да оғир иш йўқ. Лекин ҳар бир инсон ўз саломатлигига эътиборли бўлиши керак”, дея изоҳ қолдирган Рамзан Қодиров.
Рамзан Қодировга чет элда операция қилиш таклифи билдирилганди, аммо у Россияда қолишни маъқул кўрди. Россиядаги шифокорлар малакасини юқори баҳолади.
Чеченистон раҳбарининг айтишича, республикага Япония, Германия, Хитой, Исроил ва бошқа мамлакатлардан кўплаб мутахассислар тажриба алмашиш учун келади. Чет эллик шифокорлар эса Россия клиникалари замон талабларига жавоб беришини, шифокорларнинг ҳам малакали эканлигини таъкидлашган.
Рамзан Қодиров ижтимоий тармоқдаги изоҳининг сўнггида унга ёрдам кўрсатган ва жарроҳлик амалиётини ўтказган шифокорларга ўз миннатдорчилигини билдирди.