Чеченистон Республикаси давлат раҳбари Рамзан Қодиров 2-синф ўқувчиси Аҳмед Абубакаровнинг таклифи билан у истиқомат қиладиган Ножай-Юрта қишлоғининг йўлини таъмирлатиб берди.
Чеченистон Республикаси Ножай-Юрта қишлоғи 3-сонли бошланғич мактаби 2-синф ўқувчиси Аҳмед Абубакаров ўз ҳаётидаги энг катта муаммони икки кун ичида ҳал қилди. Шу орқали у ўз синфдошлари ва ҳамқишлоқларининг мушкулини осон қилишга эришди, деб ёзади Қодиров.
Унинг сўзларига кўра, мактаб ўқувчиси унга ўз илтимоси ёзилган овозли хабар жўнатган. Хабарда айтилишича, ёмғирли об-ҳавода мактабга қатнайдиган йўл ботқоқликка айланиб қолади. Қодировнинг буйруғи билан Ножай-Юрта қишлоғидаги йўл таъмирлаб берилди. Таъмирлаш ишлари жадал суръатларда кечди ва унга Аҳмеднинг ўзи шахсан бош бўлди, деб ёзади Қодиров.