...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рамзан Қодиров Facebook ва Instagram'даги носозлик ҳақида: “Мени бунга дахлим йўқ!”


17:35, 22.02.2018 Олам
 3 427

Бугун ижтимоий тармоқларда кузатилган носозлик ўзбекистонлик фойдаланувчилар томонидан ҳам қайд этилди.

Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқлари дунё бўйича ишламай қолди. DownDetector сервиси маълумотлари шундан далолат бермоқда.
 
Facebook ва Instagramдан шикоят қилган фойдаланувчилар географиясига қараб шундай хулосага келиш мумкинки, ижтимоий тармоқлар Европа мамлакатлари, хусусан, Россияда ҳам ишламай қолган.
 
Кўпчилик ҳисоботларда ижтимоий тармоқлар умуман ишламай қолгани қайд этилган бўлса, айрим фойдаланувчилар ўз аккуантларига киролмай қолганини билдирган. 15 фоизга яқин фойдаланувчи суратни юклай олмаётганини айтган.
 
Ижтимоий тармоқларда кузатилган носозликларга Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров ҳам эътибор қаратиб, ўзининг Телеграм каналида “Расман маълум қиламанки, мени бунга дахлим йўқ”, дея изоҳ қолдирган.
 
Instagram хизмати Facebook компаниясига тегишли. Иккала ижтимоий тармоқдаги сўнгги кенг миқёсдаги носозлик жорий йилнинг январь ойида кузатилган эди.

Эслатиб ўтамиз, бугун ҳар иккала ижтимоий тармоқда кузатилган носозлик ўзбекистонлик фойдаланувчилар томонидан ҳам қайд этилди.
Фирдавс БЕК

Теглар:Facebook Рамзон Қодиров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!