Воқеа рўй берган пайтда хонада 4 киши бўлган, ва натижада уларнинг юқори тана қисмлари куйган.
Ушбу портлаш натижасида Токтогул туманидаги Торкент қишлоғида яшовчи Қирғизистон фуқароси ва кафеда ишловчи уч нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланган.
Воқеа рўй берган пайтда хонада 4 киши бўлган, ва натижада уларнинг юқори тана қисмлари куйган.
Жабрланганлардан уч нафари Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролар ҳисобланишади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳозирда икки нафар Ўзбекистон фуқаролари – Азимжон Валиев ва Муҳаммадбобир Турғунпўлатов Қўчқор-Ота шаҳридаги шифохонага жойлаштирилган. Яна бир жабрланган фуқаро – Рустам Парпиев учинчи даражада куйиш натижасида, Ўш шаҳридаги касалхонага ётқизилган.
“Фавқулодда ҳодиса рўй берган жойда оператив тергов гуруҳи фаолият олиб бормоқда. Ҳодиса ҳолатлари тергов қилинмоқда.
Ўзбекистон элчихона томонидан Ўш шаҳридаги Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг масъул Ваколатхонаси вакиллари ва Жалолобод тумани Ички ишлар бошқармаси билан ишчи алоқалар ўрнатилди.
Ҳодиса сабабини ўрганиш учун Ноокен тумани ИИБ оператив гуруҳи воқеа жойига жўнатган. Дастлабки тахминга кўра, новвойхонада газ сизиб чиқиши оқибатида портлаш содир бўлган.
Ҳозирда тегишли текширув-суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади ТИВ хабарида.