...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рамзан Қодиров чеченистонлик бизнесменнинг пуллари ва машинасини тортиб олмоқчи бўлди?!


13:40, 19.01.2017 Олам
 6 136

Чеченистон давлат раҳбари жиноятчиларнинг қўлга олингани ҳақида шахсан хабар берди.

Кеча, 18 январь куни чеченистонлик  бизнесменга қўнғироқ қилиб, Рамзан Қодировнинг овози билан ундан пул ундирган 2 нафар қонунбузар қўлга олинди. Бу ҳақда  Рамзан Қодиров Instagram’даги саҳифаси орқали хабар берди.
 
“Азиз дўстлар, Сургутда яшаб, фаолият кўрсатадиган тадбиркор Зубайр Зайнадиев полицияга мурожаат қилиб, унга кимдир менинг номимдан қўнғироқ қилаётганини, машинаси ва пулларини бериши лозимлигини айтибди.
 
Биз бу билан қизиқдик ва жиноятчиларни топишга муваффақ бўлдик. Улар Азамат-юртлик Зелимхан Хасимиков ва Саид Геримсултановлар бўлиб чиқишди.
 
Жиноятчилар менинг овозимга ўхшаган овоз билан тадбиркордан машина ва пулларини ундурмоқчи бўлишган.
 
Қўлга олинган дастлабки вақтда улар айбларини тан олишмади ва шунчаки ҳазиллашганларини айтишди.
 
Кўпинча инсонлар бирор бир ғаразли ишни амалга оширади ва бу иш жазосиз қолиб кетади, деб ўйлашади. Бироқ бу хато фикр. Биз ҳеч қачон ҳеч кимдан пул сўрамаганмиз. Юртимиздаги махсус фонд нафақат мамлакатимиз балки бошқа давлатларнинг фуқароларига ёрдам бериб келмоқда.
 
Энг ёмони, бу каби жиноятчилар қўл телефонидаги Periscope иловаси ёрдамида менинг номимдан турли саҳифаларни очиб, ҳақиқатан йироқ бўлган кўплаб маълумотларни тарқатишмоқда, атрофдагиларни қайсидир сўзларимни ишлатган ҳолда алдаб, мавжуд бўлмаган телефон рақамларини беришмоқда.
 
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда саҳифалар ташкил қилиб, ўзини Рамзан Қодиров деб таништираётган ўнлаб ёлғончилар бор. Шу каби англашилмовчиликларни олдини олиш мақсадида ижтимоий тармоқлардаги расмий, шахсий саҳифаларим билан сизларни таништирмоқчиман”, деб ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳақида маълумот қолдирган Рамзан Қодиров, “Жиноятчилар Қодировлар авлодининг обрўсини тўкишга урунишди, аммо ҳалқ бизнинг уларга виждон билан қандай муносабатда бўлишимизни билади”, дея ўз фикрига якун ясаган.
Умида Якубова

Теглар:Рамзан Қодиров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!