...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ракка шаҳрида Вашингтон коалицияси ҳужуми оқибатида 7 нафар бола ҳалок бўлди


14:13, 04.08.2017 Олам
 1 574

Хориж манбаларида келтирилишича, коалиция сўнгги 2 сутка ичида Ракка шаҳрида 44 марта ҳужум уюштирган.

АҚШ бошчилигидаги ҳарбий-ҳаво кучлари Суриянинг тинч аҳолисига ҳужум уюштирди. Ракка шаҳрида авиақирғин оқибатида 1 аёл ва 7 бола қурбон бўлди, бир неча киши яраланди. Бу ҳақда “САНА” агентлиги хабар бермоқда.
3 августдан 4 августга ўтар кечаси коалиция самолётлари гўёки ИШИД жангариларига қарши курашиш мақсадида аҳоли турар-жойларига қарата ҳужум уюштирди. Воқеа оқибатида бир неча оила бошпанасиз қолди.
Хориж манбаларида келтирилишича, коалиция сўнгги 2 сутка ичида Ракка шаҳрида 44 марта ҳужум уюштирган. Оқибатда қурбонлар ҳамда яраланганлар бор. 
Дурдона Расулова

Теглар:Ракка АҚШ ИШИД 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!