Греция полицияси Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга тайёрланаётган суиқасднинг олдини олди.
Грециянинг To Vima газетасининг хабар беришича, Греция полицияси Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга тайёрланаётган суиқасднинг олдини олишга муваффақ бўлган.
Ёзилишича, бу суиқасдни DHKP-C (Devrimci Halk Kurtuluş Partisi-Cephesi) сўл-радикал ташкилоти жангарилари амалга оширмоқчи бўлишган.
Бу суиқасд иккита гуруҳ томонидан тайёрланган. Гуруҳларнинг бири Туркиялик жангари-фуқаролар, икки нуқтадан туриб Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг кортежига гранатометлар ёрдамида ҳужум уюштириши, иккинчи гуруҳ эса, бевосита Эрдўғаннинг автомобилини автоматлардан ўққа тутиши керак бўлган.
Оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, Туркия махсус хизматлари суиқасдни тайёрлаётганлар фойдаланмоқчи бўлган, яшириб қўйилган қурол-яроғ, гранаталар, ёндирувчи воситалар ва бошқа қуролларни қидиришмоқда.