...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ражаб Тойиб Эрдўған: “Ҳарбий амалиёт охирига етказилади”


13:05, 23.01.2018 Олам
 2 177

Ҳарбий амалиётлар натижасида 18 нафар тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлган, 23 нафари яраланган.

Аввалроқ, Туркия қуролли кучлари Сурия ҳудудида “Зайтун новдаси” деб номланган ҳарбий амалиётни бошлагани ҳақда хабар берган эдик.
 
Кеча, 22 январь куни бу масала бўйича Франция ташаббускорлигида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ёпиқ мажлиси ўтказилди. Бу мажлис якунида иштирокчилар расмий баёнот беришмади, фақат турк ҳарбийларини босиқликка чақиришди.
 
Турк ҳарбийлари кеча, 22 январь душанба куни бўлиб ўтган жангларда стратегик аҳамиятга эга бўлган Бурсей тепалигини қўлга киритди ва ўн нафар курд жангариларини асир олдилар. Турк оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, курд жангарилари Бурсей тепалигидан Туркиянинг чегарага яқин Килис шаҳрини ўққа тутишган.  
 
Сурия Демократик кучларининг хабар беришича, турк ҳарбийлари томонидан ўтказилаётган ҳарбий амалиётлар натижасида 18 нафар тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлган, 23 нафари яраланган. Буларнинг орасида аёллар ва болалар ҳам бор.
 
Туркия давлати етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўған Анқарада қилган чиқишида ўтказилаётган ҳарбий амалиётларни ярмида тўхтатмаслигини, охиригача давом эттиришини билдирди.
 
Шу билан бирга, АҚШ расмийларининг амалиётни ўтказиш вақтини чегаралаш ҳақидаги таклифига кескин жавоб берди.
 
Ражаб Тойиб Эрдўған бу таклифга, “АҚШ ликлар бизга ҳарбий амалиёт вақтини чегаралаш тўғрисида гапирмоқда. Мен улардан сўрамоқчиман: Афғонистон ва Ироқда сизларнинг вақтингиз тугамадими? Сизлар бўлса ҳали ҳам ўша ердасиз. Бизнинг суриядаги ишимиз тугаб, мақсадимизга етганимиздан кейин амалиёт тугайди ва биз чиқиб кетамиз”, деб жавоб қайтарган.
Обил Сафаров

Теглар:Сурия Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған БМТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!