...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ражаб Тойиб Эрдўған: “АҚШ террорчиларни қўллаб-қувватлаяпти”


16:05, 13.12.2017 Олам
 3 232

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған халқаро жамоатчиликни Фаластин давлатини тан олишга, Қуддусни эса “Исроил босиб олган” давлатнинг пойтахти, деб эълон қилишга чақирди.

Аввалроқ, Истанбулда бугун Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг фавқулодда саммити бўлиши тўғрисида хабар берган эдик.
 
Фавқулодда саммит ўз ишини бошлади. Бу саммитда 57 та давлат вакиллари, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қуддусни Исроилнинг пойтахти, деб тан олиниши ва АҚШ элчихонасини Қуддусга кўчириш тўғрисидаги қарорини муҳокама қилишмоқда.
 
Фавқулодда саммит ташаббускори, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған халқаро жамоатчиликни Фаластин давлатини тан олишга, Қуддусни эса “Исроил босиб олган” давлатнинг пойтахти, деб эълон қилишга чақирди, шунингдек, АҚШни террорчиларни қўллаб-қувватлаётганликда айблади.
 
У ўз сўзида, “Исроил – террорчи давлат. У ерда террорчилар ҳарбий кийимда болаларни қамоқхоналарга ташламоқда. АҚШ эса, террорчиликка қарши курашяпмиз, деб баёнот бермоқда. Лекин, бир ҳудудда террорчиларга ҳомийлик қилиб, бошқа ҳудудда уларга қарши курашиш мумкин эмас”, деган фикрни билдирган. 
 
Эрдўғандан кейин сўз олган Фаластин миллий маъмурияти раиси Маҳмуд Аббос, энди АҚШ Фаластин – Исроил можаросини ҳал қилиш жараёнида ҳеч қанақа рол ўйнамайди, деган. Маҳмуд Аббос БМТнинг Хавфсизлик кенгашидан, АҚШ раҳбариятининг Қуддусни Исроил пойтахти, деб тан олиши тўғрисидаги масалага зудлик билан аралашишини ҳамда бу қарорни қоралашини талаб қилган.
 
Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фавқулодда саммити,  араб тилидаги етакчи оммавий ахборот воситаларининг ҳам диққатини ўзига жалб қилди. Улар, таклиф қилинган 57 нафар давлат раҳбаридан, фақат 16 нафари келганига урғу беришмоқда. ОАВ шу билан бирга, Трампнинг бу қарори, Фаластин муаммосига араб дунёсининг эътиборини қаратганини таъкидламоқда
Обил Сафаров

Теглар:АҚШ Қуддус Ражаб Тойиб Эрдўған Фаластин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!