Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари бошловчининг бу ҳаракатини танқид остига олишди ва унга жазо тайинланиши лозимлигини талаб қилишди.
Қувайтнинг машҳур бошловчиси ҳисобланган Жасем Ражаб ўз дастурининг аввалида кўрсатувга ташриф буюрган меҳмонини “Instagram’даги энг шов-шувли инсон”, деб атади. Шундан сўнг, дастур меҳмони ёқиб юборилган. Суратга олиш ишлари тугаши билан олов тезда бартараф этилган.
YouTube видеохостинггига жойлаштирилган видео аввалида томошабинларни бундай ҳаракатни амалга оширмасликлари ҳақида огоҳлантириш берилган.
Шундай бўлса-да, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари бошловчининг бу ҳаракатини танқид остига олишди ва унга жазо тайинланиши лозимлигини талаб қилишди.