Ҳар йили 12 500 нафар ёш пахтали тампондан олинган жароҳат туфайли мутахассисларга мурожаат қилишмоқда.
“Пахта тампони билан қулоқларни тозалаш зарарлидир. Бунинг ўрнини босувчи янги воситалар устида иш юритилмоқда”, дейди оториноларинголог.
Оториноларинголог Крис Жетане маълумотига кўра, қулоқларни худди тиш каби ҳар куни тозалаш керак, дейдиганлар қаттиқ адашади. Негаки, қулоқ йўллари ҳар қандай микробни ташқарига чиқарувчи моддаларга эга. Ҳаттоки, қулоқда олтингугурт моддаси бўлиб, у турли майда ҳашаротларнинг қулоққа киришидан сақлайди.
Биргина АҚШнинг ўзида ҳар йили 18 га тўлмаган 12 500 нафар ёшлар пахтали тампондан олинган жароҳат туфайли мутахассисларга мурожаат қилишмоқда.