...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонлик ёлғиз аёл ўзбекистонлик эркакни ўлдирганликда айбланмоқда


12:41, 25.11.2017 Олам
 6 847

Аёл эркак билан ўзаро жанжал келиб чиққанини ва эркакнинг ўзи пичоқ санчишга мажбур қилганлигини айтган.

Бир неча кун аввал Қозоғистоннинг Олма-ота вилоятида ўзбекистонлик эркак ўлдирилди. Илийский туманидаги шифохонага пичоқ билан яраланган эркак келтирилди, аммо орадан 2 соат ўтиб жон берди.
 
Олма-отада яшовчи ёлғиз аёл ўзбекистонлик эркакнинг қотиллигида гумон қилинмоқда.
 
Эркак олиб кетилган уйнинг эгаси – 30 ёшли аёл қўлга олинди. Олма-оталик аёлнинг айтишича, у ўзбекистонлик эркак билан оила қурмоқчи бўлган. Аёлнинг 2 фарзанди бўлган.
 
Маълумотларга кўра, аёл эркак билан ўзаро жанжал келиб чиққанини ва эркакнинг ўзи пичоқ санчишга мажбур қилганлигини айтган.
 
Тергов текширувлари вақтида аёлнинг кўрсатмалари текширилади.
 
Қотилликни содир этганликда гумон қилинаётган аёлнинг сўзларига қараганда, эркак ўзини 27 ёшдалигини ва Ўзбекистон фуқароси эканлигини маълум қилган.
 
Жабрланган эркакнинг ёнидан ҳеч қандай ҳужжат топилмаган. Шу сабаб аввал унинг шахсини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Олма-ота Ўзбекистонлик фуқаро Қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!