...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда теракт юз берди ва мамлакатда террочилик хавфининг “қизил даража”си эълон қилинди


12:13, 06.06.2016 Олам
 6 252

Теракт натижасида жами 3 нафар фуқаро ва 3 ҳарбий ҳалок бўлди, 10 киши яраланди.

Кеча, 5 июнь куни Қозоғистон ғарбидаги Ақтўбе шаҳрида бир гуруҳ жангарилар “Паллада” номли қурол-аслаҳа сотиш билан шуғулланувчи дўконга ҳужум уюштириб, сотувчи ва дўкон қўриқчисини ўлдиришди, дея хабар беради “Ria.ru” нашри.

Шундан сўнг,жангарилар яна бир дўконга ҳужум қилишди. Ушбу дўконда амалга оширилган ҳужум натижасида 1 нафар харидор ҳалок бўлган, иккинчи харидор эса яраланган. Отишма вақтида полиция томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар туфайли 3 нафар террорчи йўқ қилинган. Қочишга урининган ҳамтовоқлари эса қўлга олинган.

Шунингдек, жангарилар йўлда ҳаракатланиб кетаётган автобусни қўлга олиб, ҳарбий қисмга ҳужум уюштиришган. Отишма вақтида 3 ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, олти киши яраланган. Ушбу отишма вақтида 1 нафар жангари йўқ қилинган, уларнинг яна бир ҳамтовоғи қўлга олинган.

Қозоғистон Республикаси ИИВ маълумотларига кўра, теракт натижасида уч нафар фуқаро ва уч ҳарбий ҳалок бўлди, ўн киши яраланди. Жангариларнинг ҳужуми туфайли шаҳардаги кўнгилочар муассасалар ёпилган, жамоат транспорти тўхтатилган. Фуқароларга уйдан чиқмаслик буюрилган.

Бугун, 6 июнь куни эса Ақтўбе шаҳри раҳбарияти террорчилик хавфининг энг юқори – “қизил” даражасини эълон қилди. Айни вақтда аҳолига тегишли ахборотдан иборат SMS-билдиришномалар келмоқда.

Маълумотларга учун, “қизил” даража содир бўлган теракт ёки такрорий ҳужумлар тайёрланаётгани ҳақида маълумот бўлган тақдирда эълон қилинади. Ҳозирда Ақтўбе шаҳрида аксилтеррорчилик операцияси давом этмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Қозоғистон Ақтобе Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!