...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда ўзбекистонлик, аёл кишини ўлдирди


17:11, 08.12.2017 Олам
 8 985

Полициянинг хабарига кўра, воқеа бугун, 8 декабрь куни эрталаб маҳаллий хонадонлардан бирида рўй берган.

Қозоғистонннинг Олма-ота вилоят полицияси матбуот хизмати хабарига кўра, Талгар туманида аёлни ўлдирганликда гумон қилиниб 49 ёшли фуқаро қўлган олинган.
 
Полициянинг хабарига кўра, воқеа бугун, 8 декабрь куни эрталаб маҳаллий хонадонлардан бирида рўй берган.
 
Хонадонга келган полиция бу зўравонлик натижасида қурбон бўлган аёлнинг жасадини топишга эришади.

Кенгдала қишлоғида рўй берган бу воқеа оилавий жанжал оқибатида юзага келгани аниқланган.
 
Спиртли ичимлик истеъмол олган 49 ёшли ўзбекистонлик фуқаро ўзи билан ижрага олинган хонадонда бирга истиқомат қилаётган 39 ёшли аёлни ўлдирган. Жасаднинг танасида тикилган излар борлиги, ушбу аёл қотиллик сабабли вафот этган деган тахминни юзага келтирмоқда.
 
Полициянинг хабарига кўра, гумонланувчи полиция томонидан воқеа жойининг ўзида қўлга олинган ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Қотиллик 49 ёшли ўзбекистонлик фуқаро Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!