...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда Ўзбекистон билан икки томонлама солиққа тортишдан қочиш бўйича қонун имзоланди


10:04, 19.09.2018 Олам
 1 908

Мазкур қонун билан икки давлат ўртасида солиқ масалаларида қатор енгилликлар беради.

Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев “Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Ҳукуматлари ўртасидаги 1996 йил 12 июнь куни қабул қилинган Даромаддан ва мулкдан олинадиган солиқларнинг икки ёқлама қўлланишининг олдини олиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённомани ратификация қилиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
 
2017 йил 23 март куни Остонада имзоланган баённома ҳар икки давлатнинг солиқ идоралари ўртасида маълумот алмашиш орқали ҳакорликни мустаҳкамлашга қаратилган.
 
Ҳужжатда қуйидагилар назарда тутилган:
 
ахборот алмашинувини кўпайтириш, солиқлар йиғишга ёрдам бериш орқали солиқлардан қочишнинг олдини олишга қаратилган қоидаларни ўзгартириш;
 
норезидент томонидан доимий муассасани шакллантириш мезонларини белгиловчи моддаларнинг қоидаларини аниқлаштириш;
 
дивиденд, фоиз, роялти, мулк қийматининг ошиши,  мустақил шахсий хизматлар ва бошқа даромадларни солиққа тортишни тартибга солувчи моддаларни ўзгартириш.
 
Баённома солиқ муносабатларининг нисбатан барқарорлигини кафолатлайди, даромадларнинг икки томонлама солиққа тортилишига тўсқинлик қилади ва шу орқали икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга имкон беради.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Қозоғистон Солиқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!