Қозоғистонда Биринчи Президент куни 2012 йилдан буён нишонланиб келмоқда.
2011 йил декабрь ойида Қозоғистон парламенти сенати йиғилишида “Қозоғистон Республикасидаги байрамлар тўғрисидаги” қонунга қўшимча ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” қонун қабул қилинган эди.
Биринчи Президенти куни Нурсултон Назарбоевнинг Қозоғистонни ривожлантириш йўлида қилган хизматларини тан олиш ва нишонлаш мақсадида жорий этилган.
Қозоғистонда Биринчи Президент куни 2012 йилдан буён нишонланиб келинмоқда.
1 декабрь санаси танланишига ўзига яраша сабаблар бор. Шу санада Нурсултон Абишевич Назарбоев Қозоғистонга президент этиб сайланган эди. Сайловда иштирок этган 88,2 фоиз аҳоли ўртасида Назарбоев 98,7 фоиз овоз тўплаган эди.