...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда 58 нафар ўзбекистонлик қутқариб қолинди


12:39, 24.01.2018 Олам
 5 046

Бу йўловчилар Россиянинг Красноярск ўлкасига кетаётган меҳнат мигрантлари бўлган.

Аввалроқ, Шимолий Қозоғистон ва Шарқий Қозоғистон вилоятларида жуда паст ҳарорат туфайли мактаб ва коллежларда ўқув жараёни вақтинчалик тўхтатилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун 58 нафар ўзбекистонлик Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида совуқ ва очликдан қутқариб қолинди, деб хабар бермоқда оммавий ахборот воситалари. Бу йўловчилар Россиянинг Красноярск ўлкасига кетаётган меҳнат мигрантлари бўлган. Йўлда автобус бузилиб қолган.
 
Фожиали ҳолат юз бериши мумкин эди, лекин ҳайдовчи ўз вақтида ёрдам сўраган ва фалокатнинг олди олинган. Йўловчилар иситиш пунктларига жойлаштирилган ҳамда автобус таъмирланмоқда.
 
Ўзбекистонликлар расмий идораларнинг огоҳлантиришига қарамасдан йўлга чиққанини россиядан иш топилгани ва кутиш мумкин бўлмагани билан изоҳлаган. Шунингдек, Ақтўбе фожиасини эшитгани учун автобус салонида иситиш мосламаларидан фойдаланмаганини таъкидлашган.
 
Йўловчиларнинг омади бор экан, дейишмоқда воқеа гувоҳлари. Автобус аҳоли яшаш пунктига яқин жойда бузилиб қолган, агар аҳоли яшаш жойидан узоқда бузилганида яна бир кўнгилсиз ҳодиса келиб чиқиши мумкин эди, дейилади хабарда. 
Обил Сафаров

Теглар:Павлодар Совуқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!