...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистон яна 15 минг километр йўлни пуллик қилмоқчи


15:54, 10.04.2018 Олам
 3 357

Давлат-хусусий сектор механизми ҳукуматга қарашли автомобиль йўлларини пуллик қилиш масаласи устида иш олиб борилмоқда.

Қозоғистонда давлат йўлларининг яна 15 минг километрини пуллик қилиш режалаштирилмоқда.
 
“Бугунги кунда, давлат-хусусий сектор механизмида ҳукуматга қарашли автомобиль йўлларини пуллик қилиш масаласи устида иш олиб борилмоқда. Хусусий сектордаги ҳамкор 15 минг километр йўлни 3 йилга пуллик қилиш таклифини билдирди”, дейди Қозоғистон Республикаси Инвестициялаш ва ривожланиш вазири Женис Касимбек.
 
Қозоғистон Республикаси Инвестициялаш ва ривожланиш вазирлиги берган маълумотга кўра, қурилиш 2019 йилдан 2022 йилгача бўлган даврга режалаштирилмоқда. Лойиҳа қиймати 97,5 миллиард тенге.


 
Вазир ушбу ташаббус ҳақида 2 апрелда интернет ва босма нашрларда хабар берилганини таъкидлади. Агар лойиҳа эълон қилинганидан кейин 60 кун ичида таъминотчилар томонидан альтернатив таклифлар бўлса, хусусий сектордаги шерик масаласи танлов орқали ҳал этилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!