...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистон ТИВ: “Сладкое” кўлини совға қилишмаган


16:58, 16.08.2017 Олам
 2 044

“Сладкое” кўли Қозоғистон ва Россия ўртасида тақсимланган.

Аввалроқ, Новосбирск вилояти Купинский туманидаги унчалик катта бўлмаган “Сладкое” кўли Россия ва Қозоғистон ўртасида амалга оширилган демаркация (чегарани жойида, аниқ белгилар ўрнатган ҳолда белгилаш) ишлари натижасида Қозоғистонга берилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги Новосибирск вилоятидаги Купино туманидан 20 километр масофада жойлашган “Сладкое” кўли Қозоғистонга “совға қилинган”и ҳақидаги хабарни рад этди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи маълумот бермоқда.
 
Унинг фикрига кўра, кўлнинг бир қисми Қозоғистон ҳудудида жойдашган бўлиб, чегара чизиғи 2005 йил 18 январдаги шартномага асосан делимитация қилинган. Бу ҳудудда ҳеч қандай жойлар алмашинуви юз бермаган.
 
Қозоғистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси маълумотларига кўра, “Сладкое” кўли 70 га 30 нисбатда Қозоғистон ва Россия ўртасида тақсимланган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Қозоғистон Россия Демаркация Сладкое кўли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!