...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистон тинчликпарвар кучларини Ливанга йўлламоқда


13:47, 16.06.2018 Олам
 1 870

Қозоғистонда Парламент Президент Нурсултон Назарбоевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ливандаги Вақтинчалик Кучлари миссиясига 120 нафар ҳарбийдан иборат қўшин жўнатиш таклифини мақуллади.

Қозоғистонда Парламент Президент Нурсултон Назарбоевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ливандаги Вақтинчалик Кучлари миссиясига 120 нафар ҳарбийдан иборат қўшин жўнатиш таклифини мақуллади.
 
Ушбу таклиф Қозоғистон Парламентининг умумий йиғилишида қабул қилинди. Президент Назарбоевнинг Қозоғистоннинг БМТдаги фаолиятидаги иштирокини кўламини географик жиҳатдан кенгайтириш таклифи Мудофаа вазири Сакен Жасузаков томонидан ўқилди.
 
Таклифда Қозоғистоннинг БМТ Хавфсизлик Кенгашининг БМТ тинчликпарвар миссияларида қатнашиш учун мурожаат қилганини таъкидланди. Назарбоев тинчликпарвар кучларнинг БМТ миссияларига жўнатилиши халқаро хавфсизликни таъминлашга ҳисса қўшиш ҳамда Қозоғистоннинг халқаро ҳамжамиятнинг муҳим аъзоси эканлигини билдирди.
Абдуллажон Ғаниев

Теглар:қозоғистон назарбоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!