Ҳукумат раҳбари лавозимига вақтинчалик Бакитжан Сагинтаев тайинланди.
Аввалроқ, Қозоғистон бош вазири Карим Масимов 9 сентябрь куни истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Бироқ бугун, 8 сентябрь куни Карим Масимов ўз лавозимидан озод этилди ва Миллий хавфсизлик қўмитасининг раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси президентининг расмий сайти хабар бермоқда.
Республика ҳукумат раҳбари лавозимига вақтинчалик Бакитжан Сагинтаев тайинланди.
Маълумот учун, Карим Масимов дастлаб, 2007 йилда Вазирлар Маҳкамасини бошқарган ва бу лавозимда 2012 йилгача фаолият олиб борган. 2012-2014 йилларда Қозоғистон президенти маъмурияти бошлиғи сифатида ишлаган.
2014 йилнинг 2 апрелида Масимов яна Қозоғистон Ҳукумати раҳбари этиб тайинланди.

Руслан Сулаймонов