...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қоидани бузган тўй кортежлари жарима майдонига тортиляпти


13:33, 19.07.2018 Жамият
 5 070

Автомобиллар ҳаракатига халақит бераётган тўй кортежлари ЙПХ томонидан жаримага тортилмоқда.

Қоидабузар тўй кортежлари жарима майдонига тортилмоқда.
 
ЎзАнинг Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси тақдим этган маълумотларига таяниб бераётган хабарига кўра, жорий йил бошидан буён 6 ой ичида 396 554 та маъмурий баённома расмийлаштирилган бўлиб, улардан 97 174 таси қўпол қоидабузарликлардир.
 
Шунингдек, 43 496 та йўловчи ташиш қоидаларини бузиш, 4462 та ҳолатда ҳайдовчиларнинг автомобил бошқарувида уяли телефондан фойдаланиши, 23 163 та ҳолатда тезликни меъёрдан ошириш, 3 040 та автомобилни маст ҳолатда бошқариш вазиятлари, 9 070 та тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш ҳолатлари кузатилган. 6 701 та ҳолатда эса тегишли ҳужжатларсиз автомобилни бошқараётган ҳайдовчилар жаримага тортилган.
 
Автомобилларнинг ҳаракатланишига халақит қилаётган тўй кортежлари ҳам ЙПХ ходимлари томонидан жаримага тортилмоқда. Йил бошидан буён йўл патруль ходимлари томонидан 30 га яқин тўй кортежларига чора кўрилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Тўй кортежлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар