...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қодиров Фонди инсонпарварлик ёрдамини Сурияда ҳам давом эттирмоқда


18:28, 11.02.2018 Олам
 1 810

Рамзан Қодиров отаси номидаги Фонд амалий ёрдамини кенгайтириб, фақатгина Дамашқ ва Ҳалаб эмас, эндиликда Дайр аз-Зор шаҳрига ҳам кўмаклашишини маълум қилди.

Россия қаҳрамони Аҳмад ҳожи Қодиров номидаги Фонд инсонпарварлик ёрдами сифатидаги иккита юк машинисини Суриянинг Дайр аз-Зор шаҳрига юборди. Бу ҳақда Вести.ru хабар бермоқда.
 
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида отаси номидаги минтақавий жамоат фонди ёрдамга муҳтож ҳудудларга ўз амалий ёрдамини улашиб келаётганини маълум қилди.
 
Қодировга кўра, Фонд амалий ёрдамини кенгайтириб, фақатгина Дамашқ ва Ҳалаб эмас, эндиликда Дайр аз-Зор шаҳрига ҳам кўмаклашади.
 
Хусусан, бир ҳафта давомида шаҳарга иккита юк машинасида 11 тонна нон, ўн минглаб адёл ва кийим-кечак юборилди.
 
Чечен раҳбари Дайр аз-Зор шаҳари озод қилинганидан бери биринчи амалий ёрдам эканлигини таъкидлаган.
 
Яқин келажакда эса болалар учун озиқ-овқатлар ва гигиена воситалари етказиб бериш кўзда тутилган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Аҳмад Қодиров Фонди мьянмалик мусулмон қочқинларига ҳам инсонпарварлик ёрдами ва болалар учун мактаб қуриб берганлигини хабар қилган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:Аҳмад Қодиров Чеченистон Дайр аз-Зор инсонпарварлик ёрдами Рамзан Қодиров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!